Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Роналдунинг опаси унга очиқ хат ёзди

Баҳо:
+ | -

"Реал" клуби ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Кати Авейру футболчини қўллаб-қувватлаган ҳолда унга очиқ хат битди.

"Сенга айтмоқчи бўлганим, шулар, Криштиану.

Сен кўзлари ёшга ва орзуларга тўла 12 ёшингда Лиссабонга келганингда, улар сени Мадейрадан келган навбатдаги оддий бола деб ўйладилар. Беш йилдан камроқ вақт ичида "Спортинг" жамоасининг асосий таркиб футболчисига айландинг.

Сен асосий таркибда биринчи ўйинларингни ўтказганингда, улар сени навбатдаги ўзини ўйлайдиган техник деб ўйладилар. Бир неча ойдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га йўл олдинг.

Англияга ўтганингда, улар сени бор-йўғи истиқболли ўйинчи деб ўйладилар. Олти мавсумда 118та гол урдинг.

Сени "Реал" сотиб олганида, улар сени футболка сотишда фойдаланиш учун ном деб атадилар. 2009 йилдан бошлаб 418 та ўйинда 422 та гол урдинг ва клубнинг деярли барча рекордларини ўрнатдинг.

2008 йилда биринчи "Олтин тўп"ни қўлга киритганингда, улар "шу билан бўлди" дедилар. Аммо сен яна тўрт марта ютдинг.

Португалия термаси сардори бўлганингда, улар сени навбатдаги харизмасиз ва етакчилик руҳи йўқ оддий сардор деб атадилар. 2016 йилда Европа чемпионати кубогини боши узра кўтарган биринчи португалиялик бўлдинг.

Ҳозир эса, ўзга сайёралик каби икки-уч ўйинда гол уролмасанг, улар сени фаолиятини якунлашга яқин қолган навбатдаги ўйинчи деб атамоқдалар. Ташвишланма. Эйфель минорасида совринингни қўлда тутиб, жилмайсанг, ёки навбатдаги ҳал қилувчи голни урсанг, ёки навбатдаги рекордни ўрнатсанг, уларнинг диққатини жалб қиласан, ва албатта қарсак чалишга мажбур қиласан.

Бечора одамлар. Уларда бори шу", - деб ёзади Кати Инстаграмда.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 15:49, 17.01.2018.
Ўқилди: 17675 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.