Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Крис ван Пуйвельде болалар футболи мутахассислари учун тақдимот ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бельгия футбол федерацияси Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде бугун ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, юртимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш маслалари бўйича суҳбат ўтказгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Крис ван Пуйвельде юртимиздаги болалар ва ўсмирлар футболи бўйича мутахассислар учун тақдимот ўтказди.

Тақдимотда ЎФФ масъул ходимлари, юртимизда болалар ва ўсмирлар футболи бўйича фаолият олиб бораётган мутахассислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Крис ван Пуйвельде Бельгияда йиғилганларга болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Бельгия тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш, юртимиздаги мусобақалар ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Бельгия ва Европа мамлакатлари тизимини йўлга қўйиш масалалари ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Крис ван Пуйвельде "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор" стадионларига ташриф буюриб, бу ердаги инфратузилма, яратилган шароитлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:55, 17.01.2018.
Ўқилди: 1564 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.