Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ўртасида  футбол мусобақалари ва фестиваллар ташкил этилмоқда.

2018 йилда бутун республика бўйлаб 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.  

“Келажагимиз умидлари” деб номланган футбол фестивали 18 январдан бошлаб бутун водий бўйлаб старт олади. Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан бошланадиган ушбу фестивалда ҳар бир вилоятда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400 нафардан болалар қатнашади.

Айтиш керакки, “Келажагимиз умидлари” фестивали водийдан бошланиб, бутун республика бўйлаб давом этади.  Фестивал давомида  иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинади.

Қуйида "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали январь ойида қайси ҳудудларда бўлиб ўтиши кўрсатилган:

Андижон вилояти – 18-21 январь

Фарғона вилояти – 20-23 январь

Наманган вилояти – 20-23 январь

Хоразм вилояти – 27-30 январь

Қорақалпоғистон Республикаси – 28-31 январь

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:17, 17.01.2018.
Ўқилди: 2008 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.