Мюнхенинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ЕЧЛда бўлиб ўтадиган “Реал” ва ПСЖ учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Реал” ҳозирча омадсиз серияни бошдан кечиряпти, лекин мавсум ҳали узун. Ишонаман, ҳали хаммаси яхши бўлиб кетади. Менимча, “Реал” ПСЖни ЕЧЛдан чиқариб юборади.
Тўғри парижликлар билан ўйнаш қийин бўлиши мумкин. Аммо “Реал” ЕЧЛда янада хавфлироқ бўлишини инобатга олиш лозим.
ЕЧЛ финалида “Реал” ва “Бавария” тўқнаш келишини жуда хоҳлардим”, - дейди Хамес.
Эслатиб ўтамиз, Родригез “Бавария”да ижара асосида ўйнамоқда.
Маълумот учун, “Реал” - ПСЖ ўйини 14 февраль куни бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви эса Парижда 6 март куни ўтказилади.