Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Англия футболи ёшлар тизими ютуқлари

Баҳо:
+ | -

2017 йил Англия футболи учун ниҳоятда омадли келди: мамлакат миллий жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини муаммосиз қўлга киритди, ЧЛда қатнашаётган АПЛнинг 5та вакили ҳам «плей-офф» раундига чиқди.

Англия футболи ёшлар тизими ютуғи янада салмоқли бўлди. Эътибор беринг, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари йил давомида 5та жиддий турнир финалида ўйнаб, уларнинг 4тасида чемпионликни тантана қилди.

Хуллас, 6 йил олдин қабул қилинган иқтидорларни ривожлантириш дастури мева бера бошлади. «СЭ» нашрининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.

НАҚ 5та ФИНАЛ

Англия футболи узоқ 1966 йилдан буён терма жамоалар миқёсидаги энг йирик турнирда ғалабага илҳақ. Ўшанда британияликлар катта мундиал финалининг қўшимча вақтида озарбайжонлик ҳакам Тофиқ Баҳромов ёрдами бидан собиқ ГФР термаси дарвозасини ишғол қилиб, жаҳон тожини бошга олишган.

Шу-шу инглизларга халқаро даражада бундай йирик ғалаба насиб этмаяпти. Мана, 2017 йил воқеалари барчаси ўзгараётганига нишона берди. Чунончи, Англия ёшлар ва ўсмирлар термалари бир неча ой оралиғида 5та йирик турнир финалига чиқиб, улардан 4тасида ғалабага эришди.

U-17 тоифасидаги жамоа баҳорда Европа чемпионати ҳал қилувчи ўйинида испанлар билан тўқнаш келиб, фақат пенальтилар серияси бўйича енгилганди. Муҳими, бу жамоа ке-йинчалик Ҳиндистонда ташкиллаштирилган ЖЧда зафар қучди. Эътиборни тортадиган томони, англиялик ўсмирлар финалда аввалига 2та тўп фарқи билан ортда бориб, якунда ҳисобни 5:2га етказишди.

U-19 жамоаси эса ёзда 24 йиллик танаффусдан кейин яна Европа чемпионига айланди. Англиялик ёшлар финалда португалиялик тенгқурларини мағлублик кўчасига олиб киришди. Мамлакатнинг U-20 термаси мавсум-2017даги энг шов-шувли ғалабани расмийлаштирди - инглиз ёшлари июнь ойида ўз тоифаларида илк марта жаҳон чемпиони бўлишди.

Жанубий Кореяда ўтказилган кичик мундиалда АПЛда кўриниш бера бошлаган икки ҳужумчи ёрқин нур сочди - Доминик Соланке («Ливерпуль») ва Доминик Калверт-Льюин («Эвертон»). Шунингдек, чемпион жамоанинг яна бир истиқболли ҳужумчиси Киран Доуэлл айни пайт чемпионшипда «Ноттингем Форест» учун муҳим голлар урмоқда.

Англия футболи ёшлар тизимидаги жамоалар йил давомида яна 2та норасмий, аммо анча нуфузли турнирда бош совринга эга чиқди - Тулон- (Франция)да ўтказилган халқаро мусобақада U-17 ва U-20 белгиси остидаги термалар ғалаба нашидасини сурди.

ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ ИСЛОҲОТЛАРИ

Машҳур Гари Линекер Англия ўсмирлар термаси испанлардан муносиб ўч олгач, «Твиттер»даги расмий саҳифасида шундай ёзди: «Бизда олтин авлод шаклланмоқда». Афсонавий голеадор билан баҳслашиш ноўрин, аммо ҳар бир исътедод кучли эътиборга муҳтож. Англия футболи мутасаддилари охирги 6 йилдан буён шу масалага жиддий қарашмоқда.

2010 йили мамлакат миллий жамоаси жаҳон чемпионатида нав-батдаги омадсизликка йўлиққанди: гуруҳ босқичида Словения, Жазоир ва АҚШ термаларига қарши ўйнаган «уч шерлар» «плей-офф»га қийинчилик билан чиқиб, 1|8 финалда немисларга йўл бўшатишганди. Ўша ўйинда ҳакамлар Фрэнк Лэмпарднинг тоза голини инобатга олмай, катта хато қилишгани ёдингиздами?

Британияликлар аввалига муваффақиятсизликни шу ҳолатга боғлаб, Лэмпард зарбасидан сўнг тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтгани акс эттирилган видеоёзувни беармон айлантиришди. Аммо асл муаммодан кўз юмиш иложсиз эди. Хуллас, англияликлар футболчиларни тайёрлаш тизими оқсаётганини тан олиб, ислоҳотларга қўл уришди.

Аниқроғи, футбол ассоциацияси бир йилдан кейин ёшлар футболини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли дастур қабул қилди. Бир неча муҳим бандлардан иборат шу дастур асосида ўсмирлар лигалари формати бутунлай ўзгартирилди. 2012 йили эса профессионал тараққиёт лигасига асос солинди.

Бу лига 3та алоҳида турнирни ўз ичига олди. Яъни 18, 21 ва 23 ёшгача бўлган футболчилар учун бошқа-бошқа мусобақалар йўлга қўйилди. Қолаверса, ёшлар турнирида ҳам дивизионлар ташкил этилди: мавсум якунида юқори лигада охирги ўринларни банд этганлар ўз ўринларини қуйида яхши натижага эришганларга бўшатиб беришади. Олдинлари ёшлар тизимида бундай тартиб мавжуд эмасди.

Ёш футболчилар трансферига боғлиқ тизим ҳам ўзгарди. Авваллари қайсидир клуб бирор футболчи учун маълум миқдорда ҳақ тўлаши билан трансфер тарихи тугарди.

Энди эса ўтиш суммаси анча камайтирилди, аммо турли бонуслар миқдори сезиларли даражада оширилди. Агар харид қилинган футболчи янги клубининг асосий таркибига кирса, терма жамоага чақарилса ёки муҳим гол урса, эски жамоаси алоҳида бонус олади.

Тушунарлики, бундай тизим академияларда футболчиларни тайёрлашга янада жиддийроқ ёндашишни таъминлайди. Тўғри, тизим акс таъсир қилиши ҳам мумкин. Дейлик, 2014 йили 15 ёшли хавбек Дэниэль Кроули «Астон Вилла»дан «Арсенал»га ўтди - 200 минг фунт стерлинг эвазига.

Бироқ у «канорирлар» асосий таркибига киролмади ва бирмингемликлар ҳеч қандай бонус олишмади. Эски тизимда компенсация суммаси анча баланд бўларди, яъни «Арсенал» кўпроқ тўларди.

Яна бир муҳим янгилик шуки, маш-ғулотлар сони қатъий тартибга солинди. Футбол ассоциацияси таҳлилчилари англияликлар 7 ёшдан 21 ёшга қадар ўртача ҳисобда 3760 соат шуғулланишларини ҳисоблаб чиқишди.

Бошқа мамлакатларда эса бу кўрсаткич анча баланд - Испанияда 4880 соат, Францияда 5740 соат, Голландияда 5940 соат. Табиийки, ёш футболчилар машғулотлар ва ўқишни тенг олиб боришда қийналишади. Шунга қарамай, ФА футбол билан шуғулланиш вақтини узайтириш имкони борлигини таъкидлаб, қўшимча машғулотлар белгилади.

ИРҚЛАР АРАЛАШУВИ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:22, 18.01.2018.
Ўқилди: 2279 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.