Кириш Регистрация

Фотогалерея: хайр, катта футбол ёхуд фаолиятини якунлаган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Мана, 2017 йил билан ҳам хайрлашдик. Охирги 12 ой давомида футбол оламида ҳам бир қатор ёрқин воқеалар кузатилди.

Бутун жаҳондаги мухлислар гоҳ катта ғалабалардан сармаст бўлишди, баъзида оғриқли мағлубиятлар аламига дуч келишди.

Шунингдек, айрим фанатларнинг йил давомида севимли футболчилари билан маъюс ҳолда хайрлашишларига тўғри келди. Буниси энди ҳаёт қонуни, табиий жараён.

Хуллас, қуйидаги фотожамланма 2017 йили катта футболдан четга чиққан сара юлдузларнинг ашаддий мухлисларига бағишланади.

КАКА (Бразилия) - 35 ёш. Охирги клуби - «Орландо Сити».

Қисқача таъриф - «Ўзга сайёралик»лар (Лионель Месси ва Криштиану Роналду) даври бошланишидан олдин «Олтин тўп» совринига эга чиққан Ернинг охирги вакили».

Андреа ПИРЛО (Италия) - 38 ёш. Охирги клуби - «Нью-Йорк Сити».

Қисқача таъриф - «Маэстро! Тўп узатишни санъат даражасига олиб чиққан маэстро!»

Скотт ПАРКЕР (Англия) - 36 ёш. Охирги клуби - «Фулхэм».

Қисқача таъриф - «АПЛда Лондоннинг 5та клуби - «Чарльтон», «Челси», «Вест Хэм», «Тоттенхэм» ва «Фулхэм»да ўйнаган ягона футболчи. 2010 йили «Вест Хэм» мавсумни охирги ўринда тугатганига қарамай, журналистлар уни АПЛнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишган».

Пол РОБИНСОН (Англия) - 37 ёш. Охирги клуби - «Бернли».

Қисқача таъриф - «Лидс» сафида ЧЛда «Барселона» ва «Реал»га қарши ўйнаган, «Тоттенхэм» учун гол урган, «Лидс» ҳамда «Блэкберн» билан АПЛдан тушиб кетган, «Бернли» сафида яна юқорига кўтарилган дарвозабон».

Альваро АРБЕЛОА (Испания) - 34 ёш. Охирги клуби - «Вест Хэм».

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:02, 19.01.2018.
Ўқилди: 9938 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик