Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

ЎФФ президентининг Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурномаси

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Японияга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига мурожаат қилиб, уларни ғалабага ундаган эди. Футболчиларимиз ҳам бу мурожаатдан руҳланиб, бугун ажойиб ўйин намойиш қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Умид Аҳмаджонов ўйиндан кейин футболчиларга ўз ташаккурини изҳор қилди:

"Ҳурматли футболчи ва мураббийлар!

Бугунги ажойиб ўйин, чиройли ғалаба ва Осиё чемпионати ярим финалига йўл олганингиз билан барчангизни табриклайман! Раҳмат Сизларга! Ўйиндан аввал Сизларга юборган мурожаатимдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, бугун майдонда жонингизни бериб ҳаракат қилдингиз. Кечаги фожеадан қалби ғамга тўлган юртошларимизга оз бўлса-да қувонч бахш этишга муваффақ бўлдингиз. Албатта, Қозоғистонда ватандошларимиз билан рўй берган фожеанинг аламини ҳеч нарса боса олмайди. Биз ҳамиша ўтганларнинг ортидан хайрли дуолар қиламиз.

Лекин бугунги ўйинингиз билан Сиз нафақат юртдошларимизга қувонч улашдингиз, балки Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қила олдингиз. Япониядек футболи ривожланган мамлакат ўйинчиларидан ўзбекистонлик футболчилар ҳеч бир жабҳада асло кам эмасликларини намойиш қилиб бердингиз. Бунинг учун Сизларга миннатдорчилик билдираман.

Энди олдинда Сизларни Осиё чемпионати ярим финал баҳси кутиб турибди. Ушбу масъулиятли ўйинда ҳам юракдаги ўт билан астойдил ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишингизни тилаб қоламан. Ўзбекистон ҳеч кимдан кам эмаслигини бутун дунёга кўрсатиб қўйинг! Финал сари олға!

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти".

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:30, 19.01.2018.
Ўқилди: 15313 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик