"Бавария" яримҳимоячиси, "Реал"нинг собиқ футболчиси Ҳамес Родригес "Барселона"нинг янги ҳимоячиси Йерри Мина ҳақида илиқ сўзлар билдирди.
"Барселона" Минани қўшиб олиб, тўғри иш қилди, унинг учун хурсандман. У иқтидорли ва "Барса"га фойда келтиради. Ўйлайманки, у ҳаммани ҳайрон қолдиради ва дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири бўлади", - дейди Ҳамес.