Кириш Регистрация

Равшан Ҳайдаров: «Режа асосида ҳаракат қилдик ва ғалаба қозондик»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионати чорак финалида Японияни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров учаршувдан кейинги матбуот анжуманида ғалабани барча мухлисларимизга бағишлаганини таъкидлади.

“Ушбу ғалабани биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ва кеча Қозоғистонда фожеали тарзда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзоларига бағишлаймиз. Ушбу ўйинга жиддий ва катта маъсулият билан тайёргарлик олиб бордик. Қолаверса, учрашувдан олдин Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бизга юборган мурожаатномаси йигитларни янада руҳлантирди.

Учрашув биз танлаган режа остида ўтди. Япониянинг тезкорлиги ва тўп билан яхши муомала қилишини олдиндан билар эдик ва уларни бу сифатларини прессинг орқали тўхтатишга уриндик. Бунинг натижасида яратилган голли вазиятлардан унумли фойдалана олдик. Айтиш мумкинки, футболчилар бугунги режа ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди”, — дейди Ҳайдаров.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:48, 19.01.2018.
Ўқилди: 8115 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик