"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо янги жамоаси сафида илк марта қачон майдонга тушиши аниқ бўлди.
Бразилиялик футболчи 25 январь куни "Эспаньол"га қарши бўладиган Испания кубогининг чорак финал жавоб ўйинида дебют қилиши қилиши мумкин. Бу ҳақда каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо кеча "Барса" сафида илк марта машғулотда иштирок этди.