УЕФА трансферлар борасида молиявий фэйр-плей қоидаларига ўзгартириш киритмоқчи.
"ПСЖ"нинг Неймар ва Мбаппе трансферларига 400 миллионе евро сарфлагани ташкилотни хавотирга қўйди. Бундан ташқари, парижликларнинг бу ҳаракатидан норози бўлган клублар - "Бавария", "Ювентус", "Реал" ва "Барселона" клублари УЕФАга босим қилмоқда.
Қўлланилиши кутилаётган янги қоидага кўра, клубларнинг футболчи сотиб олиш ва сотишдаги тафовут бир йилда 100 миллион евродан ошиб кетмаслиги керак. Агар ушбу қоида ўтган йили қабул қилинганида "ПСЖ" Неймар ва Мбаппени 400 миллион еврога сотиб олиши учун ўз футболчиларидан 300 миллион евролик сотишлари керак бўлар эди.
Бундан ташқари янги фэйр-плей қоидаларига кўра, УЕФА клубларнинг қарзларини ҳам нвзорат қилмоқчи. Шунингдек, жамоаларда футболчилар сони ҳам чекланиши мумкин. Масалан, "Челси" ва "Сити" клубларида бир вақтнинг ўзида 50-60 футболчи билан шартномалари бор.
Бу ўзгаришлар 2018 йилнинг май ойида УЕФА ижроия қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва агар тасдиқланса, 2018/19-мавсумдан бошлаб қўлланилади.