“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола “Ньюкасл”га қарши учрашув (3:1) дан сўнг натижадан хурсанд эканлигини айтди.
“Биз чемпион бўлиш учун яна 10 та ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Бундан ташқари, кўпроқ очко ишлашга ҳам ҳаракат қиламиз. Баъзан 5-4-1 тактикаси билан ўйнайдиган “Саутгемптон”, “Вест Хэм”, “Борнмут” каби жамоаларга қарши ҳужум уюштиришда оқсаяпмиз.
Гап қанча кўп гол уришда эмас, балки, қанча вазият яратиш ва дарвозабон нечта сэйв амалга ошириши ҳақида кетяпти. Асосийси 2:1 бўлаётган вақтда ҳам тушкунликка тушиб қолмаслик лозим”, – деди Гвардиола.