ПСЖ клуби ҳимоячиси Маркиньос бугун Canal+ телеканалига берган интервьюсида йиғлаб юборди.
Бразилиялик футболчи гап ватандоши Лукас Моуранинг бошқа жамоага ўтиши ҳақида кетганда ўзини йиғидан тўхтата олмади.
“Моура ҳаётимдаги энг яқин дўстим бўлиб қолади”, – деди Маркиньос.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукас Моура ПСЖни қишги трансферлар мавсумида тарк этиши аниқ эканлигини айтиб ўтганди.