Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ўз мамлакатида 2017 йил қаҳрамонига айланган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Табиийки, ҳар бир мамлакатда йил якунлари сарҳисоб қилинади ва энг яхши футболчи алоҳида тақдирланади. Миллий футболимизда Марат Бикмаев бош қаҳрамон сифатида тан олинганидан хабарингиз бор, албатта.

Хўш, бошқа мамлакатларда кимлар умумэътирофга эришишди? Soccer.ru сайти шу масалага тўхталди. Яъни баъзи мамлакатларда 2017 йил якуни бўйича лауреат бўлишга муносиб футболчиларга эътибор қаратди.

Германия - Тони Кроос («Реал»). Немислар диёрида йилнинг энг яхши футболчиси Kicker журнали томонидан аниқланади ва мукофотни мавсум якунида топшириш одат тусига кирган. Охирги марта «нафақа»га чиққан Филипп Лам эътироф этилди.

Кўринишидан, журнал ижодкорлари хизмат кўрсатган ҳимоячига шу тариқа ҳурмат бажо келтиришди. Бироқ ўтган йилни тўлиқ олганда, немислар орасида Тони Кроосга тенг келадигани йўқ.

Ахир у «Реал» сафида яна Европа ЧЛ ғолибига айланди. Муҳими, ярим ҳимоячи 5та турнир бош совринига эга чиқди. Тўғри, катта доирага шиддат билан бош суққан Жошуа Киммихни ҳам унутмаслик керак.

Бразилия - Марсело («Реал»). Бразилияликлар маҳаллий даражадаги «Олтин тўп»ни ички биринчиликнинг энг яхши футболчисига беришади. 2017 йили бош мукофот ЦСКАнинг собиқ ҳужумчиси Жога насиб этди. Аммо Бразилия футболининг сара юлдузлари асосан Европада ўйнашлари барчага аён.

Дейлик, айни пайт улар орасида энг машҳури ва кучлиси аниқ - Неймар. Боз устига, ўтган йили унга 222 миллион евро тўлашди. Бордию, фақат факторларга асосан баҳоланса, якунланган йил давомида Марсело барчани кўпроқ ҳайратга солди.

Португалия - Криштиану Роналду («Реал»). Бошқа вариантлар борми? Асло! Ваҳоланки, португал футболининг асосий дурдонаси йилнинг охирги ойларида айтарли каромат кўрсатгани йўқ.

Аргентина - Лионель Месси («Барселона»). Муқобил вариант қидириш бефойда. ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эквадор термасига қарши кечган ҳал қилувчи ўйин воқеаларининг ўзи Месси Аргентинада рақобатдан мутлақо холи эканлигидан далолат. Ахир Леонинг ёлғиз ўзи аргентиналикларни мундиал томон етаклади.

Бельгия - Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»). 2017 йили Эден Азар ва Тибо Куртуа АПЛда «олтин» ютишди, де Брюйне эса айни пайт «Манчестер Сити»да идеал даражада тўп сурмоқда.

Ҳа, Кевин устамон Хосеп Гвардиола бошқарувида ўз ўйинини янада мукаммаллаштирмоқда. Бошқача айтсак, бельгиялик «маллавой» «Афсона» форматига яқинлашмоқда. Ажабмас, у футбол элитасида Хави ва Андреа Пирло каби аслар ўрнини эгалласа...

Испания - Серхио Рамос («Реал»). «Мадрид» вакиллари бош-қа клублар футболчиларига нисбатан катта устунликка эгалар. Ҳар ҳолда, йил давомида қўлга киритилган 5та соврин оғир тош босади, барибир.

Хуллас, Рамос яна баландда, у буюклар синфига мансуб футболчи. Тўғри, Серхио шаффоф обрўга эгалиги билан мақтанолмайди: қизил карточкага меҳри ҳаддан ортиқ зиёд. Боз устига, айрим учрашувларда ўзини жабрдийда сифатида кўрсатишни хуш кўради.

Польша - Роберт Левандовски («Бавария»). Саволлар борми? Йўқ. «Левагол» - Польшада ягона! Ҳозирча шундай.

Швейцария - Гранит Жака («Арсенал»). «Канонирлар» ярим ҳимоячиси тегишли совринни август ойидаёқ қабул қилиб олганди. Франция футбол федерацияси қарорига эътироз билдириш ноўрин.

Франция - Н~Голо Канте («Челси»). Машҳур France Football наш-ри айнан «аристократлар» ярим ҳимоячисини эътироф этди ва бу тўғри танлов.

Н~Голо «Лестер»ни АПЛ тахтига кўтарилишига беқиёс ҳисса қўшганидан кейин «Челси» томон «оғиб», бир уринишда Антонио Конте схемасида ҳам муҳим ижрочига айланди ва яна Англия чемпиони мақомига эришди. Франциялик энг иқтидорли йигит - Антуан Гризманнга эса барқарорлик етишмади. Қисқаси, мукофот ҳақли равишда чинакам меҳнаткаш йигитга берилди.

Чили - Артуро Видаль («Бавария»). Эҳтиросли чилиликлар аслида жиғибийрон ҳолатда  эътироз билдиришга ҳақлилар: «Ҳеч ким яхши эмас!» Ахир мамлакат термаси жаҳон чемпионатига чиқолмади, хусусан, «Қирол Артуро» ҳам саралаш якунида ҳеч нарса қилолмади.

Перу - Жефферсон Фарфан («Локомотив»). Нима? Бу ҳужумчи «кўҳна қитъа» футболида 6-7-ўринларда турувчи миллий чемпионатда ўйнаб, клубини ғолиблик сари бошламоқда. Муҳими, Фарфан Перу терма жамоасининг ЖЧ-2018 йўлланмасини ютишида бевосита иштирок этди. Қаҳрамон!

Дания - Кристиан Эриксен («Тоттенхэм»). Дания миллий жамоасини ҳаракатга солувчи «мотор». Скандинавияликларнинг ЖЧ-2018 саралашида муваффақиятли одимлашганида Эриксеннинг роли катта бўлди.

У шунингдек, «Тоттенхэм»да ҳам энг яхшилардан бири. Дарвоқе, Кристиан ўз мамлакатида 3 марта бош лауреат сифатида тан олинганидан кейин Каспер Шмейхелга йўл бўшатганди. Энди тахтга қайтиш фурсати келди.

Колумбия - Радамель Фалькао («Монако»). 2017 йили кучли голеадорнинг катта саҳнага тўлақонли қайтиши кузатилди. Ваҳоланки, кўпчилик Фалькаони ҳисобдан чиқариб қўйишга ҳам улгурганди.

Италия - Чиро Иммобиле («Лацио»). Итальян футболи учун чинакам «қора» йил. Бинобарин, мамлакат термаси 60 йил бадалига илк марта ЖЧдан четда қолди. Аслида лауреат сифатида Жанлуижи Буффонни эътироф этишдан осон юмуш йўқ.

Бироқ тан олинган кипер ЧЛда узоқ кутилган ғалабани тантана қилолмади. Чиро Иммобиле эса фаолиятини қайта йўлга солиб, «А» сериясининг ўзида нақ 30та гол урдики, бу катта натижа.

Англия - Гарри Кейн («Тоттенхэм»). 12 ой давомида АПЛда 39та гол - лиганинг янги рекорди. Хуллас, Гарри 2017 йилни салоҳиятли яхши ҳужумчи ва супертўпурар сифатида якунлади.

Хорватия - ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:07, 22.01.2018.
Ўқилди: 3892 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.