“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола “Бристоль Сити”га қарши учрашув (3:2) дан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Финалга чиққанимиздан жуда ҳам хурсандман. Биз ўйиннинг биринчи бўлимида ажойиб ҳаракат қилдик.
Кейин эса ўйин назоратини йўқотиб қўйдик, балки бу “Базель”га қарши ўйин олдидан бизга дарс бўлар. Футболда сиз истамаган ҳодисалар содир бўлади, шунинг учун матчни 90 дақиқа ўйнашга мажбурмиз”, – деди Гвардиола.