Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Суперлига-2018 иштирокчилари маълум бўлди!

Баҳо:
+ | -1

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати — Олий лига мусобақаси янги мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси”, Биринчи лига эса “Ўзбекистон ПРО-лигаси” деб номланиши аввал маълум қилинганди. Белгиланганидек, Ўзбекистон Суперлигасида жами 12та Про-лигада эса 16та жамоа иштирок этади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи футбол клублар олдига лицензиялаш бўйича маълум талаблар қўйилган бўлиб, ушбу талабларни бажарган клублар янги мавсумда Суперлигада иштирок этиши ҳақида ҳудудий футбол федерацияларига расман етказилганди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан мазкур талабларни бажарилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан Ишчи гуруҳ ташкил этилиб, 2017 йилнинг ноябрь ойи охиридан бошлаб бугунги кунгача футбол клублари ҳамда унинг инфратузилмаси ўрнатилган тартибда 3 марта ўрганилди ва текширувдан ўтди. Текширув жараёнида асосий эътибор футбол клубларининг стадионлари ҳолати, у ерда яратилган шарт-шароитлар, аёллар ва мини-футбол жамоаларининг инфратузилмаси, футбол базаларидаги умумий ҳолатга қаратилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан футбол клублари раҳбарияти, ҳудудий футбол федерацияси президентларига расмий хат йўлланди. Шундан сўнг ўтказилган такрорий ўрганишлар жараёнида Қувайсойнинг “Цементчи” ҳамда Муборакнинг “Машъал” клублари томонидан Суперлигада иштирок этувчи футбол клублари олдига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилмагани, мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф этилмагани аниқланди. Бунга кўра, “Цементчи” футбол клубининг ўқув машғулот базаси, ётоқхонаси таъмирталаб эканлиги, шунингдек футбол клуби ўзининг футбол мактабига эга эмаслиги, футбол клубининг аёллар жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган стадион янги мавсумга тайёр эмаслиги аниқланди.

Бундан ташқари, “Машъал” футбол клубининг стадиони янги мавсумга умуман тайёр эмаслиги, футбол клубининг ўқув-машғулотлар базаси умуман талабга жавоб бермаслиги, футбол клуби мини-футбол жамоаси инфратузилмаси янги мавсумга тайёр эмаслиги, футбол клубининг аёллар жамоаси учун ҳудудда умуман шароит мавжуд эмаслиги, футбол клубининг футбол мактаби ачинарли аҳволдалиги маълум бўлди.

Қашқадарё вилоятининг бош жамоаси “Насаф” ҳисобланиб, вилоятнинг аксарият мухлислари айнан “Насаф”га мухлислик қилишлари ҳеч кимга сир эмас.

Уларнинг ўрнига гарчи чемпионатни қуйи поғонада якунлаган бўлса ҳам, лицензиялаш бўйича талабларга жавоб берадиган Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клублари Суперлига-2018 иштирокчилари қаторига қўшилди. Мазкур футбол клубларининг Суперлигада иштирок этиш учун белгиланган талабларни етарлича бажарганлиги инобатга олинди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Ишчи гуруҳи аъзоларининг якуний хулосаси асосида Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг 24 январдаги 4-сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2018 йилги мавсумда Суперлигада иштирок этувчи футбол клублари қўйидаги таркибда тасдиқланди:

1. “Локомотив”
2. “Насаф”
3. “Бунёдкор”
4. “Пахтакор”
5. “Навбаҳор”
6. “Бухоро”
7. “Қўқон-1912”
8. “Олмалиқ”
9. “Металлург”
10. “Қизилқум”
11. “Сўғдиёна”
12. “Нефтчи”

Ўзбекистон футбол федерациясининг асосий мақсади Суперлига ҳамда Про-лига клублари савияси ўртасидаги фарқни максимал тарзда камайтириш, миллий чемпионат баҳсларида фақат замонавий талабларга жавоб берадиган, рақобатбардош бўлган футбол клубларининг иштирокини таъминлашдан иборат.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:11, 24.01.2018.
Ўқилди: 13680 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик