Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Очилбой Раматов ўзбек футболидаги муаммолар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ хабар бериб ўтганимиздек, бугун ЎФФнинг навбатдан ташқари сайлови бўлиб ўтди.

Эндиликда Ўзбекистон футбол ассосиация дея номланадиган ташкилотга Ўзбекистон Қаҳрамони, Бош  вазир биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов сайланди.

Ҳозирда давом этаётган конференцияда Очилбой Раматов ўзбек футболинниг оғриқли нуқталари ҳақида маъруза ўқиди.

“Ўзбекистон футболи бошқалардан кам бўлмаган тарихга эга. 1912 йилда Қўқонда илк футбол жамоаси ташкил топган.

Демак, футболимиз тарихи ўша вақтга бориб тақалади. Ҳозир дунёнинг кўплаб давлатлари футболи, масалан араб ўлкаларида футбол ривожланиб кетди.

Аммо ўша вақтларда улар футбол нималигини билганми? Йўқ. Бироқ футбол ривожи учун астойдил иш олиб боришди ва дунё даражасига чиқа олишди. Биз эса ортга кетдик.

Ҳар бир мухлис Ўзбекистон футбол ассоциациясидан натижа сўрашга ҳақли. Халқнинг бунга ҳаққи бор. Илгари стадионларга мухлислар кўп келар эди, аммо ҳозир ҳаммаси ўзгариб кетди.

Пойтахтда стадионлар ҳувиллаб қолди. Бунга сабаб сифатида кўнгилочар жойлар кўплиги айтилади. Аммо вилоятларда ҳам бор  кўнгилочар жойлар, аммо улар стадионга келадику!

Агар стадионда ишқибоз бўлмаса, биз ҳам бўлмаслигимиз керак. Асосий мақсад - халқ учун ишлаш. Театрга томошабин келмаса, спектакл қўйиладими? Бизда ҳам шундай бўлиши керак.

“Пахтакор”га келган 55 минг мухлис қани? Бизда ҳозир футбол йўқ, балки бошқача “ўйинлар” бор. Охирги вақтда бирозгина тартиб ўрнатилган эди, мана натижа ҳам яхшиланмоқда. Терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, - деди Раматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:09, 25.01.2018.
Ўқилди: 5834 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4126]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3529]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2916]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2224]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2118]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2052]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1982]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1864]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1740]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик