Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Очилбой Раматов: «Болалар мураббийи 300 минг сўмга кун кўра оладими?»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференциясида болалар футболидаги муаммоларга атрофлича тўхталди. Бу ҳақда тадбирда қатнашаётган мухбиримиз хабар берди.

— Болалар мураббийи 300 минг сўм маошга кун кўра оладими? Нима, унинг оғзи йўқми, овқат емайдими? Албатта, бу пул унга етмайди ва етмаганини ота-оналардан олишга ҳаракат қилади. Вилоятларда ҳозир қандай футболчилар етишиб чиқди? Бу ёғини ким ўйлайди? Футболчи ҳамма нарсага эга бўлиши лозим. У 30 ёшида футболдан кетгандан сўнг нима қилади? Вилоятларда ҳам жисмоний тарбия институтлари жорий қилиш лозим. Улар болалар билан ишлашни ўргансин. Мен буюк футболчи бўлмаганман, аммо бироз бўлса-да, аралашганим туфайли бу гапларни биламан ва сизга айтяпман, — деди Раматов.

— Биз муаммоларни ҳал қилиш учун танқидий ёндашиб, чора-тадбирлар ўйлаб топишимиз керак. Хориждан мураббийларни жалб этамиз. Катта пулга ишлайдиган номдор мураббийларни чақириш шарт эмас. Ишига яраша маош оладиган малакали мутахассислар топиш лозим. Бизда ҳамон «совет мактаби» сақланиб қолган. Европада футболчи эркин ўйнайди, бемалол масъулиятни ўзига олади. Бизда эса собиқ иттифоқ даврида ўргатилган футбол сақланиб турибди. Табиийки, Роналду ёки Мессидек футболчи чиқиши қийин. Жисмоний тайёргарликни кучайтириш осон эмас. Бунинг учун ёшликдан ишлаш керак, — дея қўшимча қилди янги президент.

Манба: www.xabar.uz
Киритилди: 12:53, 25.01.2018.
Ўқилди: 8205 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.