«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа билан шартномани узайтирди. Янги шартномага кўра, португалиялик мутахассис 2020 йилга қадар Манчестерда қолади. Шунингдек, томонларнинг келишуви бўйича у яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Моуриньо 2016 йилнинг ёзида «МЮ» бош мураббийига айланганди. У ўзининг дебют мавсумида АПЛда 6-ўринни олган бўлса, Англия лига кубоги ва Европа лигасида ғолибликни қўлга киритди.
«Юнайтед» ушбу мавсумда Англия чемпионатининг 24-туридан кейин жадвалда 2-ўринда бормоқда. Моуриньо жамоаси пешқадам «Манчестер Сити»дан 12 очко ортда бормоқда.