Кириш Регистрация

“Локомотив”нинг иккинчи хориж йиғини Туркияда ўтади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси иккинчи хориж йиғинини Туркияда ташкил этади.

“Темирйўлчилар” жамоаси 26 январь – 5 февраль оралиғида Туркиянинг Белек шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари олиб боради. Мазкур йиғин мобайнида жамоа 3та назорат беллашувида майдонга тушиши кўзда тутилган. Дастлаб 29 январь куни Болгариянинг “Черно море” жамоаси илк спарринг рақибимизга айланади. 1 февралда эса “Локомотив” Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан баҳс юритади. Белек йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинида эса Россиянинг “ЦСКА Москва” клуби ёшлар таркиби рақибимиз бўлади.

5 февраль санасида “Локомотив” Тошкентга қайтиб келади ва Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасидаги БААнинг “Ал Ваҳда” жамоасига қарши кечадиган ўйинга ҳозирлик олиб боради.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 10:41, 26.01.2018.
Ўқилди: 2289 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3235]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3100]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2974]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2942]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2825]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2609]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1988]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1887]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1761]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик