Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Рикардо Монтоливо: «Видеотакрорлар хотиржам бўлишни таъминлайди»

Баҳо:
+ | -

Яқинда «Милан»нинг собиқ сардори Риккардо Монтоливо Milan TV ва Il Corriere della Sera нашрига интервью бериб, турли мавзулар бўйича фикрларини билдириб ўтди. Қуйида ана шу суҳбат билан танишишингиз мумкин.

Мавсум ҳақида

- Бу йилги мавсумда барча мусобақаларда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин чемпионатнинг қолган баҳслари янада қийин ўтиши турган гап. Албатта, биз барқарорликка эришишимиз керак. 2017 йилда амалга ошмаган ишларимизни шу йил бажармоқчимиз.

Таркиб ҳақида

- Сўнгги йилларда «Милан» таркиб борасида кескин пасайишга юз тутди. Шунга қарамай, жамоага қўйилган талаб катталигича қолаверди. Жорий мавсумда эса вазият ўзгарди. Қийин бўлишини барчамиз билгандик, лекин клубнинг шу даражада муаммога йўлиқишини кутмагандик.

Биз бунга тайёр эмасдик. Менимча, айни пайт таркибимиздаги барча футболчилар ўз даражаларидан паст ўйин кўрсатишмоқда. Ҳаммамиз ўз устимизда ишлаб, жамоа учун кўп нарса бера олишимизни исботлашимиз керак.

«Милан»да яхши футболчилар жамланган. Шундай экан, бирдамликда ҳаракат қилишимиз лозим. Янги ўйин­чиларни нафақат техник жиҳатлари, балки инсоний фазилатларига қараб таклиф этишган.

Лукас Биглия ҳақида

- Биглияда айрим жисмоний муаммолар юзага келди. Шу боис у билан кам вақт майдонда бирга бўлдик. Лекин яқин орада барча муаммоларни ҳал қилади. Лукас билан дўстона рақобат машғулотлар пайти ва майдонда фойда бериши турган гап. Ўйлайманки, раҳбарият шундай футболчини таркибга қўшиб олиб тўғри йўл танлади.

Бонуччи ҳақида

- Бонуччи билан муносабатларимиз жуда яхши. Ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Раҳбарият сардорлик боғичини унга бериб, янги харидлар орқали жамоага янги образ олиб киришга интилди. Мен учун турли баҳоналарни излагандан, ўз устимда ишлашим муҳимроқ.

Доннарумма ҳақида

- Доннарумма? 18 ёшида бундай миш-мишларга аралашиб, энди қийналмоқда. Лекин Жижи барчамизга «Милан»да ўзини яхши ҳис қилаётганини билдирди. Айнан шу гапни «россонери» фанатлари ҳам эшитишни исташганди.

Гаттузо ҳақида

- Гаттузо келгач, машғулотлар формати, уларнинг интенсивлиги ва давомийлиги ўзгарди. Лекин энг асосийси, у футболчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсата олди.

Жамоага иштиёқ, жиддийлик ва деталларга эътиборли бўлишдек муҳим жиҳатларни олиб келди. Шунингдек, баланс пайдо қилди. Ғалабадан кейин ҳам, мағлубиятдан ке­йин ҳам унинг бизга бўлган муносабати заррача ўзгармади.

Видеотакрорлар ҳақида

- Албатта, видетакрорлар тарафдориман. Чунки, бу тизим ўйинларнинг анча шаффоф ўтишини таъминлайди. Барча хатолардан холи бўлмаймиз, аммо уларнинг анча камайгани айни ҳақиқат.

Шунингдек, видеотакрорлар футболчи ва ҳакамларнинг анча хотиржам бўлишларини таъминлайди. Технология ривожланмоқда. Ишончим комил, у янада тараққий топади.

Янги раҳбарлар ҳақида

- Раҳбариятдаги ўзгаришлар ҳақида нима дейишим мумкин? Биз Берлускони ва Галлианига қилган ишлари учун миннатдорчилик билдиришимиз лозим. Бундан ташқари, янги раҳбариятни ҳам қўллаб-қувватлаб, уларга ҳам раҳмат айтсак тўғри бўлади.

Биз уларнинг яқинликларини ҳис қиляпмиз. Хусусан, клубнинг барча ишларида иштирок этадиган Фассоне ва Мирабеллининг ҳаракатлари таҳсинга сазовор.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:44, 26.01.2018.
Ўқилди: 1996 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.