“Реал” президенти Флорентино Перес қишки трансфер ойнаси якунлангунга қадар ҳужумчи харид қилмоқчи. У Зиданнинг жамоага янги футболчи керак эмаслиги ҳақидаги гапини инобатга олмоқчи эмас.
Испан нашрларининг ёзишича, Перес айнан Мауро Икардини сотиб олмоқчи. Аргентиналик футболчининг нархи 110 млн еврога тенг.