Хабарингиз бор,жамоамиз Тошкентда мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Йиғин давомида жамоа мураббийлар штаби бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган.
Бугун Қибрайда жамоамиз “Навбаҳор”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Дастлабки бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккала жамоада гол уриш учун бир қанча вазиятлар бўлди. Иккала жамоа дарвозабонлари ва ҳимоячиларнинг фаол ҳаракатлари сабаб биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда иккала жамоа мураббийлари ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди.Бу эса кўпроқ “Сўғдиёна” фойдасига ишлади. Жамоамиз таркибида машғулотларни иштирок этаётган Дониёр Одилов Иззатилла Абдуллаевнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозани ишғол этиб, “Сўғдиёна”ни олдинга олиб чиқди.
Ўйинниннг охирги дақиқаларига келиб наманганликлар яна фаоллашди. Учрашув давомида яхши ҳаракат қилган жамоамиз ҳимоячилари Зоҳир Примовга гол уриш учун имконият яратиб беришди. Футболчи эса бундан унумли фойдаланди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Ўртоқлик учрашуви. “Навбаҳор”-“Сўғдиёна” 1:1
Голлар: Дониёр Одилов,Зоҳир Пиримов
“Сўғдиёна”: Ширинбой Абдуллаев, Азамат Исроилов, Сардор Қулматов, Иззатилла Абдуллаев, Нодирбек Йўлдошев, Аркадий Галперен, Иззат Ғаниев, Сардор Эминов, Дилмурод Каримов, Шохрух Холматов , Умиджон Қодиров.
Заҳира: Сардор Қобулжонов, Элёр Орифов ,Жасур Уринов ,Шерзод Жалилов, Дониёр Одилов
“Сўғдиёна” матбуот хизмати