Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бугун "Насаф" - "Ал Файсалий" учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Эртага бўладиган “Насаф” – “Ал Файсалий” учрашуви олдидан бугун матбуот анжумани ва ўйинолди расмий машғулотлари бўлиб ўтади.

Ўйинолди матбуот анжуманининг соат 11:00да бошланадиган дастлабки қисмида, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячимиз Мақсуд Каримовлар иштирок этишади.

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти соат 15:00да бошланади.

“Ал Файсалий” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 16:00да бошланади.

Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

“Ал Файсалий” клуби вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани эса соат 17:00да бошланади.

Ушбу тадбирларда клубимиз томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Аккредитациядан ўтган журналистларга, рухсатномалар бугун, 29 январ душанба куни соат 10:30дан бошлаб “Марказий” стадионда тарқатилади.

 

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:53, 29.01.2018.
Ўқилди: 5713 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик