Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

“Насаф” ва “Пахтакор” ўйини олдидан журналистлар фикр билдиришди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор бугун “Пахтакор” ҳамда “Насаф” жамоалари ОЧЛ-2018 саралаш бахсларини ўтказишади. “Пахтакор” Дохада “Ал-Гарафа”га қарши майдонга тушса, “Насаф” Қаршида “Ал Файcалий” жамоасини қабул қилади.

Биз муҳим учрашувлар олдидан жамоаларимиз ҳақида журналистлар фикрини сўрадик.

Элмурод Эрматов (Kun.uz муҳбири)

"Насаф" қийинчилик билан ғалаба қозонса керак деб ўйлайман. Футболчиларда ўйин амалиёти йуқ. Яхши ўйинчилар эса жамоани тарк этди. Лекин, жамоанинг устун томони бу мураббий. Бердиев анча тажрибали мутахассис. Агар футболчилар мураббийнинг кўрсатмаларига тўлиқ риоя қилишса, ҳаммаси яхши бўлади. "Пахтакор"ни эса меҳмонда  жудаям қийин ўйин кутмоқда. Умид қиламизки Арвеладзе шогирдлари бизни уялтириб қўйишмайди.

Шоҳжаҳон Каримов (спорт журналисти)

Тўғрисини айтсам “Пахтакор”нинг ўйинини интизорлик билан кутяпман. Менинг фикримча “Пахтакор” гуруҳ босқичга йул олади. Лекин рақиб ҳам осонликча таслим бўладиганлардан эмас. Снейдернинг “Ал Гарафа” сафига қўшилиши рақиб жамоани янада кучайтиргани шубҳасиз. Менимча “Пахтакор” минимал ҳисобда ғалаба қозонади, ғалаба тўпини эса Жалолиддин Машрипов киритади деб ўйлайман.

Акмал Эшонхонов (спорт журналисти)

Мен ҳам барча юртдошларимиз сингари “Пахтакор”ни кейинги босқичга чиқишидан умидворман. “Шерлар” таркибларини тажрибали ва кучли футболчилар билан кучайтиришди. “Пахтакор” ҳеч бўлмаганда гуруҳ босқичига йўл олиши керак. Албатта, шу баробарин улардан гуруҳдан чиқиш вазифаси талаб этилади.

"Насаф" ҳақида нима дея оламан? Қаршиликлар "Ал Файсалий"га қарши учрашувда бироз қийинчиликка учраши мумкин. Ҳеч қачон “Насаф”га мағлубият тиламаган бўлардим, аммо бир қатор тажрибали футболчиларидан айрилган "Насаф"га бугун Қаршининг қорлари омад келтирсин. Энг асосийси, "Насаф", "Пахтакор" ёки "Локомотив" жамоаси бўладими Ўзбекистон номини доим олам узра таратиб юришсин. Шу жумладан биз журналистлар ҳам барча футбол ишқибозлари учун туну-кун меҳнат қилишда давом этамиз.

Дилдора Холбоева (“Сўғдиёна” матбуот котибаси)

Муҳими, ёшларимиз йилни ғалаба билан бошлаб беришди. Юртимизга футбол ҳавосини қайтаришди. Ҳар қандай клуб бўлмасин ОЧЛда ватанимиз шанини муносиб химоя қилишади деган умиддаман.

Ҳар иккала жамоага ҳам шахсан ўзим, қолаверса, “Сўғдиёна” жамоаси раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан Омад тилаймиз. Умид қиламизки, футбол байрамини Қатар ва Қаршида давом эттирамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:32, 30.01.2018.
Ўқилди: 6478 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.