Хитой мамлакатида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган футбол бўйича U 23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари кеча тунда юртимизга қайтиб келишди.
Ушбу чемпионлар орасида «Машъал» профессионал футбол клуби дарвозабони мубораклик Раҳимжон Давронов ҳам бор эди.
У кеча Муҳтарам Президентимиз совғаси «Malibu» автомашинасида туманимизга кириб келди.
Муборакнинг Чемпион фарзандини туман ҳокими Ғайрат Жовлиев ва «Машъал» ПФК президенти Илҳом Қурбоновлар ҳамда туманининг барча футболсевар мухлислари муносиб кутиб олишди.
Бир сўз билан айтсак, Осиё чемпиони Муборакга қайтиб келди. Совғалар ва сарполар муборак бўлсин Раҳимжон!