Осиё чемпионлар лигасининг саралаш плей-оффидан ўрин олган “Насаф” – “Ал-Файсалий” жамоалари ўртасидаги учрашувдан (5:1) сўнг қаршиликлар ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев ғалабани марҳум Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовга бағишлаганини айтиб ўтди.
“Ўйин қийин ўтишини билардик, йўлдан келган бўлсак ҳам тайёргарлигимиз яхши эди. Мухлислар кўз олдида ғалаба қозонмасликнинг иложи йўқ эди. Мана ғалаба қозондик, худога шукур.
Ўйин ҳисоб бу қадар йирик бўлишини кутмагандик, лекин жамоавий ўйин эвазига кўп гол урдик. Бугунги ғалабани Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти марҳум Ислом Каримовга бағишлаймиз. Раҳмат!”, - деди Ғаниев.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Ғаниев “Ал-Файсалий”га қарши учрашувда учинчи гол муаллифига айланди.