“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо жамоа билан шартномасини узайтирган Хуан Мата ҳақида фикр билдирди.
“Мата — биз учун жуда муҳим. Мен бир ярим йил олдин жамоага келганимда менга “Матада муаммолар, муаммолар ва яна муаммолар бор”, дейишганди. Кейин Мата шартномасини бир йилга узайтирди. У мен, клуб ва жамоадошлари учун муҳим футболчи”, деди Моуриньо.