«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Лестер» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрезнинг амалга ошмай қолган трансфери борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Уни қўлга киритишга ҳаракат қилганимизни барча яхши билади, аммо биз ҳозирда "Лестер" талаб қилган пулни (95 миллион фунт) тўлай олмаймиз. Мен барчасини яхши тушунаман.
Биз уни ўтган йилнинг ёзида у билан шартнома имзолашга ҳаракат қилгандик. Бу сафар ҳам «Лестер» бизга эшикларни ёпиб қўйди. Кўрамиз, келаси йилнинг ёзида вазият қандай бўлар экан», – деди Гвардиола.