Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Қорақалпоғистонда мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон Футбол Ассоцациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси томонидан 2018 йилда ўтказиладиган болалар, ўсмирлар, ёшлар ва оммавий футбол мусобақасини ўтказиш рўйхатига мувофиқ ФМИ, БЎСМ ва ОЗК тарбияланувчилари ўртасида мини-футбол мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди.

Бу мусобақа 29-30 январь кунлари Хўжайли тумани 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг мини-футбол спорт залида кўтариңки руҳда ташкиллаштирилди.

Барча ёш тоифалари бўйича ғолиб жамоалар қуйидагича аниқланди:

11-ёш бўйича: Чимбой тумани;
12-ёш бўйича: Нукус тумани;
13-ёш бўйича: Хўжайли тумани;
14-ёш бўйича: Тахтакўпир тумани;
15-ёш бўйича: Тахиатош тумани;
16-ёш бўйича: Шуманай тумани;
17-ёш бўйича: Нукус олимпия захиралари коллежи жамоалари фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Мусобақани ўтказишдан мақсад, болалар ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, ўйинчиларнинг маҳоратини ошириш ва келгусида иқтидорли ўйинчиларни саралаб олиб, уларни терма жамоага жалб этишдан иборат.


Абдумажид Қодиров,
Хўжайли тумани 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:29, 02.02.2018.
Ўқилди: 3121 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик