Кириш Регистрация

“Персеполис” ўз майдонида “Сепахон”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Форс қўлтиғи Про-лигасининг (Эрон премьер-лигаси) 22-тур учрашувлари давом этмоқда. “Насаф”нинг гуруҳ босқичидаги рақиби Теҳроннинг “Персеполис” жамоаси ўз майдонида “Сепахон” жамоасини қабул қилди.

Учрашув Теҳрон шаҳридаги “Озодий” стадионида бўлиб ўтди. Унда теҳронликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувнинг 11-дақиқасида ҳисобни 70-рақамдаги ҳужумчи Али Алипур очди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида 3-рақамдаги ҳимоячи Шожа Халилзода ҳисобни 2:0га ўзгартиришга эришди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.

Учрашувда “Персеполис” қуйидаги таркибда майдонга тушди: 44.Бужидор Радошевич, 4.Жалол Ҳусайни (с), 3.Шожа Халилзода, 15.Мухаммад Ансори, 17.Содиқ Махруми, 13.Ҳусайн Моҳийни, 18.Муҳсин Робикҳоҳ, 10.Фаршод Ахмадзода, 19.Воҳид Амири, 90.Годвин Минша, 70.Али Алипур.

Ҳужумчи Али Алипурнинг жорий чемпионатдаги урган голларининг сони 15тага етди. Бу ўйинчи чемпионат тўпурарлари рўйхатини бошқариб бормоқда.

Шундай қилиб, “Персеполис” жамоаси 22 учрашувдан сўнг очколари сонини 51тага етказиб олди ва турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, Форс қўлтиғи Про-лигасида 16та жамоа иштирок этади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 21:24, 02.02.2018.
Ўқилди: 3477 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик