"Арсенал" яримҳимоячиси Генрих Мхитарян Англия чемпионатида "Эвертон"га қарши учрашувда (5:1) ўзини кўрсатди.
Шу тариқа, арман футболчиси "канонирлар"нинг 2013 йилдан буён бир ўйинда 3 та голли узатма оширган биринчи ўйинчиси бўлди.
2013 йилда Санти Касорла "Уиган"га қарши учрашувда 4 та голга тўп оширган эди.