Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Зидандан навбатдаги суперзарба! Бу сафар футболда эмас... (видео)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг ўйинларини кўрган мухлислар борки, унинг қойилмақом зарбаларини яхши эслайди. Европа чемпионлар лигаси финалида «Байер» дарвозасига урган голи, жаҳон чемпионати финалида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Марко Матераццининг кўкрагига боши билан йўллаган машҳур «зарбаси»...

Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин, аммо Зиданнинг навбатдаги зарбаси «аввалгиларга ўхшамас». Унинг бильярд столида намойиш этган маҳорати шу кунларда ижтимоий тармоқларда кенг оммалашди.

Видеотасвирда бильяр ўйнаётган ота-бола кутилмаганда Зиданни учратиб қолгани кўринади. Ўғлининг «дада, қаранг, Зизу» деган сўзларидан сўнг ота Зидандан ўғли учун мастер-класс ўтказиб беришни сўрайди.

Зидан битта зарба билан етти шарни лузага туширади. Ўз даврининг моҳир футболчиси ва ажойиб мураббийнинг бильярддаги зарбаси футболда урган суперголларидан қолишмайди. Видеони томоша қилинг ва ўзингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қилинг.

Манба: www.xabar.uz
Киритилди: 17:04, 05.02.2018.
Ўқилди: 19886 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3164]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3117]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3076]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3015]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2549]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2064]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2040]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2040]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1994]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [1896]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик