Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2018″нинг “А” гуруҳи ўйинлари якунланди. Сўнгги турда “Истиқлол” жамоасини қабул қилган Сергей Ковшов шогирдлари 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди ва 11 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида турнирдаги иштирокларини ниҳоялашди.
Фарғона дербиси чин маънода кескин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Стадионга йиғилган ҳар иккала жамоа мухлислари ҳам майдондаги ўйинчиларни қизғин тарзда қўллаб-қувватлашди.
Биринчи бўлимда “Нефтчи” ҳисобни очди. Абдул Азиз Юсупов яна бир бор ўзининг тўпурарлик қобилятини намойиш этган ҳолда Нодир Ашурматов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. 1:0
Ўйин сурати иккинчи бўлимда янада ошди. Ҳужумлар сонининг ортиши баҳс ҳароратини оширди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари “Нефтчи”нинг ғалабаси билан ўз якунига етиб бораётган эди. Бироқ заҳирадан майдонга тушган Ризо Айвазов баҳсда тубдан бурилиш ясади. “Нефтчи” дарвозасига белгиланган жарима тўпини чиройли тарзда амалга оширган Ризо ҳисобни тенглаштирди.
Эътиборга молик жиҳати, фарғоналикларнинг собиқ футболчиси “Истиқлол”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилган бўлсада, мазкур тўпни нишонламади. Шу ўринда гол учун “Нефтчи” мухлисларидан узр сўради.
“Нефтчи” – “Истиқлол” 1:1 (1:0)
Голлар: Абдул Азиз Юсупов – 1:0, Ризо Айвазов – 1:1
“Нефтчи”: 1.Виталий Мирный, 3.Шукур Пўлатов,88.Аббос Махсталиев, 87.Амиржон Сафаров 77.Муҳаммад Исаев, 35.Даврон Маматов 24. Жасур Азимов 23.Абдул Азиз Юсупов, 21.Элёр Мамасолиев, 20. Алишер Саматов 10. Анвар Бердиев
Захира: 35.Фаррух Турдалиев, 94.Жамшид Қобулов, 44.Аброр Исмоилов, 34.Даврон Исаков, 33.Илҳом Юнусов, 19.Отабек Аҳмаджонов 17.Сунатилло Эрматов
“Истиқлол”: 31.Нодир Ашурматов, 2.Азиз Мадалиев, 5.Абдуҳамид Қурбонов, 7.Абдулазиз Жўрабоев, 10.Элёр Акбаров, 14. Рустам Абдуҳамидов, 17. Бобур Абдужалилов, 18. Темур Султонов, 23.Санжар Асқаралиев, 77. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 77.Хошимжон Шокиров
Захира: 1.Акмал Ортиқов, 9.Жаҳонгир Дадабоев, 11. Анвар Хожимирзаев, 19.Алишер Файзуллаев, 21.Худоберди Холиков, 20. Ризо Айвазов, 25. Бобур Жўрабоев
Хабарингиз бор, бу йил “Ҳоким Кубоги” турнирида чемпион бир эмас балки икки нафарни ташкил қилади. “Нефтчи” жамоаси мусобақанинг энг кучли клубларидан ташкил топган “А” гуруҳида чемпионликни қўлган киритган бўлса, 8 февраль куни “B” ҳамда “С” гуруҳларининг пешқадамлари ўртасида иккинчи финал баҳси ўтказилади. Шу куни финалда ғолиб бўлган жамоа “ФарДу” стадионида “Нефтчи” жамоаси билан биргаликда тақдирланади.
“Нефтчи” матбуот хизмати