“Арсенал” ва “Барселона” “Шальке” ярим ҳимоячиси Макс Майерга қизиқиб қолди.
“Bild” нашрининг ёзишича, иккала клуби ҳам футболчини ёзда харид қилмоқчи. Майерга, шунингдек, яна олтита жамоа қизиқяпти.
Маълумот учун, Майернинг “Шальке” билан шартномаси ёзда якунига етади. Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи 22 та ўйинда битта гол урган.