"Ливерпуль" клуби колумбиялик 18 ёшли ҳимоячи Андерсон Арройо билан шартнома имзолагнини эълон қилди.
Футболчи шартнома имзоланганидан сўнг "Мальорка"га бир ярим йилга ижарага бериб юборилди.
Андерсон Арройо катталар орасида 15 ёшида дебют қилган. Унинг биринчи жамоаси Колумбиянинг "Форталеза Сипакира" бўлган.
"Мальорка" ҳозир Сегунда Б нинг учинчи гуруҳида иштирок этмоқда.