“Барселона”нинг собиқ устози Луис Энрике “Челси”ни бошқармайдиган бўлди.
Гап шундаки, “аристократлар” хўжайини Роман Абрамович Контени истеъфога чиқармоқчи эканлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган ва “Челси”ни мавсум охирида Луис Энрике бошқариши мумкинлиги таъкидланганди. Бироқ Энрике йиллик таътилини тўхтатмасликни маъқул кўрди ва мавсум якунида “Челси” мураббийига айланиш таклифини рад этди.