Кириш Регистрация

«Локомотив» - «Ал-Ваҳда» учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби - Тошкентнинг "Локомотив" клуби 12 февраль санасида Осиё чемпионлар лигаси -2018 мавсумининг гуруҳ босқич илк тур ўйинини ўтказади.

"Темирйўлчилар" жамоасига 1-турда БААнинг етакчи клубларидан бири - Абу Дабининг "Ал-Ваҳда" клуби рақиблик қилади. Учрашув "Локомотив" стадионида соат 16:00да бошланади.

Мазкур баҳс пойтахтимизда миллий чемпионат янги мавсумининг илк ўйини бўлгани боис уни юқори савияда, байрамона кайфиятда ташкил этиш учун катта тайёргарлик кўрилмоқда. Шу куни "Локомотив"нинг асл ишқибозлари клубнинг расмий дўконидан севимли жамоалари аттрибуткаларини ҳарид қилиш имконига эга бўлишади. "Ал-Ваҳда"га қарши учрашув олдидан стадион ҳудудида "Локомотив"нинг ўзгача дизайн асосида қилинган дўкони фаолиятини бошлайди.

"Локомотив" мазкур ўйинга пухта тайёргарлик олиб борди. Жамоа мавсум олдидан иккита хориж йиғини ташкил этди. Дастлаб, декабрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида машғулотлар олиб борилган бўлса, сўнгра Туркиянинг Белек шаҳрида иккинчи ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди. Жамоа янги мавсум олдидан ўз сафига 7 нафар футболчи қўшиб олди. Таркиб сезиларли даражада кучайтирилди. Клуб чемпионлар лигаси учун жами 27 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Уларнинг 4 нафари легионер футболчилардир.

Ўйинни япониялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Тожо Минору. Унга қанотларда ҳамюртлари – Очи Шинжи ҳамда Такаги Такуми ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса туркманистонлик Чоримурот Қурбонов бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – эронлик Иноят Маъсуд. Ўйинга комиссар сифатида Гонг конглик Чан Ка Чунг тайинланган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:27, 07.02.2018.
Ўқилди: 7071 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик