Ҳужумчи Ислом Слимани “Ньюкасл” таркибида АПЛнинг 27-туридан ўрин олган“Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Футболчи бугун жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган. Слимани сўнгги ҳафтани кичик жароҳати сабаб ўтказиб юборганди.
Эслатиб ўтамиз, Слимани “Ньюкасл”га“Лестер”дан 31 январь куни кўчиб ўтганди. Алжирлик футболчи охирги марта 16 январь куни расмий учрашувда майдонга тушган.