Италия терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийси Луижи Ди Бьяджо Англия ва Аргентина терма жамоаларига қарши кечадиган ўртоқлик ўйинларига Марио Балотелли ва Буффонни чақириши мумкин.
Маълумот учун, Балотелли деярли 4 йилдан бери терма жамоага чақирилмаяпти. Буффон эса 2017 йилнинг ноябрида терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди. Бироқ Бьяджо уларни яна терма жамоа сафида кўрмоқчи.