Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Испания кубоги. «Барселона» финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Испания кубогида финалга чиққан иккинчи жамоа аниқ бўлди. "Барселона" клуби жавоб ўйинида ҳам "Валенсия"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

"Месталья" бўлиб ўтган баҳсда устунлик каталонияликлар томонида бўлди. Иккинчи бўлим бошида Луис Суарес чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига узатма берди. Захирадан майдонга тушган Коутиньо бир амаллаб тўпга етиб олди ва аниқ зарба билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу Фелиппе учун "Берселона" либосидаги илк гол бўлди.

Учрашув тугашига 8 дақиқа қолганида яна ўша Суарес ҳимоячининг хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва Ракитичга узатма берди. Иван деярли бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Камп Ноу"да бўлиб дастлабки ўйинда "Барса" 1:0 ҳисобида ғолиб чиққанди. Шу тариқа, Вальверде шогирдлари Испания Қироллик кубоги мусобақасининг финалида ўйнайдиган бўлди. "Кўк-анорранглилар"га "Севилья" рақиблик қилади.

Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
"ВАЛЕНСИЯ" - "БАРСЕЛОНА" 0:2
Голлар: 0:1 – 49 Коутиньо, 0:2 – 82 Ракитич.
Валенсия – Доменек, Габриэл, Гайя, Монтойя, Гарай (Рубен Везу, 71), Парехо, Кондогбиа, Коклен (Гонсалу Гедеш, 55), Родриго (Солер, 55), Вьетто, Дзадза.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике (Мина, 83), Альба, Андре Гомеш (Коутиньо, 46), Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 65), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Родриго (34), Дзадза (75), Парехо (90).
Дастлабки ўйин: 0:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:45, 09.02.2018.
Ўқилди: 9064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.