Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

ОЧЛ-2018. «Персеполис» – «Насаф» учрашувини кореялик ҳакамлар бошқаради

Баҳо:
+ | -

Қаршининг "Насаф" клуби 13 февраль куни Теҳронда "Персеполис" меҳмони бўлади. Ушбу учрашувни мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Жанубий Кореялик ҳакам - Ким Донг Жин бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сунг Бон Кюн, Квак Суюнг Сун ёрдам беришади.

Учрашувда захира ҳаками сифатида қирғизистонлик ҳакам Дмитрий Машенцев ишлайди.

Ҳакамлар ишини Муҳаммад Басил Алҳажжар назорат қилади. Сурия Араб Республикасидан.

Учрашувда Сивакумар комиссарлик қилади. Сингапурдан.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур
“Персеполис” (Эрон) – “Насаф” (Ўзбекистон)
13.02.2017. Теҳрон ш. “Озодий” стадиони. 18:45
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сунг Бонкюн (Ж.Корея), Квак Суюнгсун (Ж.Корея)
Захира ҳаками: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

Қизиқарли фактлар. ОЧЛ-2009 нимчорак финалининг, "Бунёдкор" - "Персеполис" 1:0 ҳисобидаги учрашувни ҳам айнан Ким Донг Жин бошқарган. Аммо ОЧЛ-2015даги  ушбу ҳакам бошқарган, “Бунёдкор” – “Персеполис” учрашувида “қалдирғочлар” кичик ҳисобда имкониятни бой беришган.

Ким Донг Жин 2011 йилги Қаршида  бўлган “Насаф” – “Қувайт СК” 2:1, ОФК кубоги финал учрашувини ҳам бошқарган.

Мақсуд Каримов 1-дақиқада гол урган, ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичидаги “Насаф” – “Ал-Айн” 1:1 учрашувини ҳам Ким Донг Жин бошқарган эди.

Қисқаси, Ким Донг Жин бошқарган аксарият учрашувларда юртимиз вакиллари ижобий натижага эришганлар.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 14:00, 09.02.2018.
Ўқилди: 5326 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [5995]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5376]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4385]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3317]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3016]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2893]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2872]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2797]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2689]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2585]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик