"Манчестер Юнатйед"нинг янги ҳужумчиси Алексис Санчес янги клуби ҳақида фикрларини билдирди.
"Болалигимдан "МЮ"ни буюк клуб деб ҳисоблаганман. Мен буни бу ерга ўтганим учун айтаётгакним йўқ, мен ростгўй йигитман, ҳеч қачон алдамайман.
Англияда катта клублар кўп, улардан бирида тўп сурдим. "Арсенал" - катта клуб.
Аммо "МЮ" ҳамма совринларни ютиши керак деб ўйлайман, чунки у шу қадар катта клуб. Буни унинг герби ҳам айтиб турибди
Мен "МЮ"да ҳамма совринларни ютиш учун келдим. "Арсенал"дан кетишим сабаби - футболчи сифатида юксалиш ва ўзимни янги жамоада синаб кўриш бўлди.
"МЮ" - дунё миқёсидаги клуб, бу ерга ҳама совринларни ютиш учун келдим акс ҳолда бу ерга келмасдим", - дейди Санчес.