Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Лестер” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Учрашувда “шаҳарликлар” йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва АПЛда пешқадамликни мустаҳкамлашди. 3-дақиқада ҳисобни очган “шаҳарликлар” ўйин сўнгига қадар “Лестер” ҳимоячиларининг қўпол хатолари эвазига яна учта гол уришга муваффақ бўлишди. Тажрибали ҳужумчи Агуэро ўйинда покер муаллифига айланди ва шу тариқа “Манчестер Сити”нинг ғалабали юриши давом этди.
АПЛ. 27-тур.
Голлар: 1:0 – 3 Стерлинг, 1:1 – 24 Варди, 2:1 – 48 Агуэро, 3:1 – 53 Агуэро, 4:1 – 77 Агуэро, 5:1 – 90 Агуэро.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Отаменди (Стоунз, 81), Уокер, Зинченко (Данило, 65), Гюндоган, Фернандиньо (Фоден, 80), Бернарду Силва, де Брюйне, Стерлинг, Агуэро.
Лестер – Шмейхель, Магуайр, Фукс, Чилуэлл (Ихеаначо, 62), Драгович, Джеймс, Олбрайтон, Адриен Силва (Симпсон, 46), Ндиди, Диабате (Марез, 62), Варди.
Огоҳлантиришлар: Ндиди (71), Гюндоган (73), Варди (83), Лапорт (83), Магуайр (89).