“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн кеча “Малага” дарвозасига урган голини ўтган ҳафта ўйин вақтида юраги уришдан тўхтаб вафот этган ёш футболчига бағишлади.
Франциялик форвард гол ургандан сўнг 7-рақам ва Холо Барбера исми туширилган либосни боши узра баланд кўтаржи.
Испанияда бўлиб ўтган трагедияга кўплаб клублар эътибор беришди, жумладан, “Месталья” стадионида “Валенсия” – “Барселона” учрашуви (0:2) олдидан бир дақиқалик сукут сақланди.