Супер лига баҳсларига жиддий ҳозирлик кўраётган “Қўқон-1912” футболчилари айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказишмоқда.
Машғулотлар жараёнида мураббийлар футболчиларнинг жисмоний тайёргарликлари билан бир қаторда тактик тайёргарликка ҳам эътибор қаратмоқдалар.
Куни кеча “Қўқон-1912” футболчилари Тошкент шаҳридаги “Sport med plus” клиникасида тиббий кўрикдан ўтишди.