“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ньюкасл”га қарши учрашув (0:1) дан сўнг рақиб жамоа ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Ньюкасль” бугун ҳудди ҳайвонлардек жанг қилди. Умид қиламанки, бу сўзларимни улар такаллуф сифатида қабул қилишади. Очиғини айтганда, футбол худолари улар томонда бўлишди.
Бизда эса бунинг акси юз берди. “Ньюкасл” ўйинда деярли барча имкониятларидан унумли фойдаланди. Ҳатто, қийин вазиятларда ҳам улар курашни тўхтатишмади.
Улар фақат бир очко учун ўйнашди, ўй-ҳаёллари фақат бир очкода бўлганди. “МЮ” ҳимоячилари хатога йўл қўйишда ва улар олдинга чиқиб олишди. Ва шундан сўнг, ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлашга бор эътиборларини қаратишди”, – деди Моуриньо.