«Ньюкасль» бош мураббийи Рафаэль Бенитес «Манчестер Юнайтед» устидан қозонилган ғалаба (1:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«МЮ»дек жамоага қарши ҳамжиҳатликда ажойиб ўйин кўрсатдик. Энг муҳими кейинги ўйинларда ҳам бундай ҳаракат қила олиш.
«МЮ» жуда хавфли жамоа, аммо биз ҳар бир тўп учун охиригача кураш олиб бордик. Шогирдларим ҳаракатидан мамнунман.
Ўтган ўйинларда бизга қайсидир жиҳатлар етишмаётганди ва кўпинча охирги дақиқаларда голлар ўтказиб юборгандик, аммо бугун характер намойиш қилдик. Яхши кайфиятда ишга жиддий ёндашдик.
Янги дарвозабонимиз Дубровка ҳақида нима дейишим мумкин: агар у бугун лотерея сотиб олганда, албатта, ютуқ соҳибига айланарди. У жуда совуққонлик билан ҳаракат қилди ва бу билан жамоа руҳини кўтариб турди» – дейди Бенитес.