“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Роберто Фирмино Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Саутгемптон”га (2:0) қарши кечган баҳсда жамоасининг битта голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, бразилиялик футболчи тўрт йил деганда илк бор жамоаси сафида 20та тўп киритишга эришди. 2013/14 мавсумда Фирмино “Хоффенхайм” сафида 22та гол урган эди.