“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Мюнхенда фаолиятини давом эттиришини айтиб ўтди.
“Мен бу жамоада кучли бўлганим учун тўп суряпман, чунки мен ўз позициямда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланаман.
“Бавария”дан кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ, мен ўзимни бу ерда жуда ҳам яхши ҳис қиляпман. Албатта, “Бавария” билан янги шартнома имзолаш ҳақида ҳам ўйлашим керак. Оилам ва яқинларимга Мюнхен ёқади”, – деди Видаль.